UZLADY

   

UzLady лойиҳаси ҳақида

 

Сизларни оилапарвар, ишбилармон, замонавий, миллий аёлларга бағишланган ушбу бўлимда кўришдан жуда ҳам хурсандмиз. UzLady бўлими – муваффақиятга эришган ёки эришишни истаган, ишбилармон, мақсади сари интилувчан, бир вақтнинг ўзида ҳам оиласи, ҳам ишига улгурадиган аёллар учун маълумотлар жамланмасини ўз ичига олган. UzLady бўлимида аёллар бизнесига оид керакли маълумотларни, замонавий, бизнес-ледининг ҳаётида вужудга келиши мумкин бўлган турли савол ва муаммоларни муҳокама қиламиз. Шундай қилиб, бизнинг мақсадимиз – аёл учун оила ва иш орасида олтин ўрталикни топишдан иборат. Бундан ташқари сизда – аёллар бизнесида вужудга келиши мумкин ёки келган муаммо ва саволларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Бўлимимизда сиз нафақат маълумотлар билан танишишингиз, балки ўзингиз ҳам иштирок этишингиз мумкин. Яъни агар истагингиз бўлса, мақола, маълумотлар билан биз билан бўлишишингиздан биз фақат хурсанд бўламиз ва мамнуният билан уни ушбу бўлимда жойлаштирамиз. Бундан ташқари талаб ва таклиф, истак, мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Барча истаганларни ҳамкорликка чорлаймиз!  



«АЁЛЛАР УЧУН БИЗНЕС ҒОЯЛАР» китоби

“Business woman” тушунчаси бугунги кунда бутун дунё қатори Ўзбекистонда ҳам ўз номини қозонди. Бугунги кунда аёллар бизнес билан шуғулланиб, ўз қобилиятларини намоён қилишга, севган иши билан машғул бўлиб, шу орқали яқинларига моддий томондан кўмак беришга, бундан ташқари, бугунги кунда долзарб бўлган ишсизликка қарши иш олиб боришга, яъни бошқаларни ҳам иш билан таъминлашга муяссар бўлмоқда. Аёл нафақат рафиқа, келин, она, қиз вазифасини, балки катта тадбиркор номига эга бўлишга ҳам улгурди. Аввало бу имкониятнинг мавжудлиги юртимиз тинчлиги эвазига, ҳамда юртимизда яратиб берилган шароитларга боғлиқлигини айтиб ўтиш жоиз. Ҳозирда аёл тадбиркорлар Ўзбекистонда сезиларли равишда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Аёлларимизда янгидан янги ғоялар туғилиб, ўз ҳосилини келтирмоқда. Ушбу китобда сизларга тақдим қилмоқчи бўлган ғояларимиз аёллар шуғулланиши мумкин бўлган бизнес ғоялардир. Ўз ишини бошламоқчи бўлган аёллар бу ғоялардан унумли фойдаланишларига ишонамиз ва уларга бунда катта омад тилаймиз! 

Китоб дўконларда сотувда.