ELMADAD
МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ташкилотимиз 2013 йил 22 январ куни ташкил этилди. Ташкилот турли соҳа мутахассисларини ўзида жамлаб қуйидаги мақсад ва вазифаларни ўз олдига қўйган:
– Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқарилган қарор ва фармонларнинг мазмун ва моҳиятини жойларда кенг оммага таништириш. Давлат раҳбарининг ислоҳотлари, ўз олдига қўйган вазифалари ва олиб борилаётган ишларидан халқ хабардор бўлмаса ҳеч қачон тараққиётимиз бардавом, миллий хавфсизлигимиз мустаҳкам ва Ватанимиз фаровон бўлмайди;
– Халқимизнинг ҳаёт турмуш тарзини яхшилаш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун уларни нафақат бизнес ҳақида маълумотлар, балки бизнесдаги кўпчиликка маълум бўлмаган сир-асрорлардан хабардор қилиш;
– Олий таълим, лицей ва коллеж битирувчи ёшларга ўз бизнесини бошлаш ва тўғри йўлни танлашда кўмак бериш;
– Моддий қийинчилик сабаб оиласини қолдириб, чет элга ишлашга боришга мажбур бўлиб қолган ота-оналар учун юртимизда амалга оширилиши мумкин бўлган бизнес лойиҳаларни тақдим қилиш;
– UZLADY – Аёллар, ёш болали оналар ва уй бекаларига уй шароитида даромад келтирадиган тадбиркорлик фаолиятларини ўргатиш;
– BOTANIC SERVICE – Мутахассислари ер унумдорлигини оширишни мақсад қилган ёки давлат пахта ва ғалла режасини бажаришда тупроқ таркиби тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан кам ҳосил етиштириб олаётган фермер хўжаликлари учун «УНУМДОРЛИК САРИ ҚАДАМЛАР...» лойиҳасини амалга ошириш.
ПЛАКАТЛАР ТЎПЛАМИ
Ахборот технологиялари асрида таълим-тарбия бериш усуллари қанчалик ривожланмасин баъзи бир кўринишдаги услублар ўзгармас ва ўз долзарблигини йўқотмайди. Плакатлар ҳам шулардан бири десак хато қилмаган бўлардик. ELMADAD ижодкорлари томонидан турли мавзуларни ёритиб берувчи плакатлар тайёрланиб келинмоқда.
ТАРҒИБОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
БОЛАЖОН СТРАТЕГИЯСИ
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ