БИЗ ОРЗУЛАР УЛАШАМИЗ ВА УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ЁРДАМ БEРАМИЗ
Бошлаш

Йўналишларимиз

ELMADAD ҳақида


Ташкилотимиз 2013 йил 22 январ куни ташкил этилди. Ташкилот турли соҳа мутахассисларини ўзида жамлаб қуйидаги мақсад ва вазифаларни ўз олдига қўйган:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқарилган қарор ва фармонларнинг мазмун ва моҳиятини жойларда кенг оммага таништириш. Давлат раҳбарининг ислоҳотлари, ўз олдига қўйган вазифалари ва олиб борилаётган ишларидан халқ хабардор бўлмаса ҳеч қачон тараққиётимиз бардавом, миллий хавфсизлигимиз мустаҳкам ва Ватанимиз фаровон бўлмайди;

– Халқимизнинг ҳаёт турмуш тарзини яхшилаш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун уларни нафақат бизнес ҳақида маълумотлар, балки бизнесдаги кўпчиликка маълум бўлмаган сир-асрорлардан хабардор қилиш;

– Олий таълим, лицей ва коллеж битирувчи ёшларга ўз бизнесини бошлаш ва тўғри йўлни танлашда кўмак бериш;

– Моддий қийинчилик сабаб оиласини қолдириб, чет элга ишлашга боришга мажбур бўлиб қолган ота-оналар учун юртимизда амалга оширилиши мумкин бўлган бизнес лойиҳаларни тақдим қилиш;

– UZLADY – Аёллар, ёш болали оналар ва уй бекаларига уй шароитида даромад келтирадиган тадбиркорлик фаолиятларини ўргатиш;

– BOTANIC SERVICE – Мутахассислари ер унумдорлигини оширишни мақсад қилган ёки давлат пахта ва ғалла режасини бажаришда тупроқ таркиби тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан кам ҳосил етиштириб олаётган фермер хўжаликлари учун «УНУМДОРЛИК САРИ ҚАДАМЛАР...» лойиҳасини амалга ошириш.

Боғланиш

Манзил: Тошкент ш., Ш.Руставели, 45

Tel.: (998 71) 281 41 94

Email: elmadad@umail.uz, elmadad@mail.ru

Расмий телеграм каналимиз: @ELMADAD