ELMADAD ташкилотига ўзининг бизнес ғоя ва лойиҳалари ҳамда ҳеч кимни хаёлига келмаган фикр-мулоҳизаларини тақдим қилаётган юртдошларимиз сони ортиб бормоқда. Биз учун чет эл мутахассисларининг тавсияларидан кўра, халқимиз ичида яшаб ҳар қандай муаммоларни бевосита ҳис қилаётган инсонларнинг камчиликларга хос ечимларига қулоқ солиш шарафли иш саналади.
Азиз дўстлар!
Сизда ҳам халқ фойдаси учун хизмат қиладиган таклиф ёки бизнес ғояларингиз борлигига ишонамиз. Марҳамат бизга қуйидаги сўровномани тўлдириб жўнатинг! Ташкилотимиз ходимлари уларни ҳар томонлама ўрганиб чиқади. Муносиб лойиҳалар (50 миллион сўмгача) ҳамкорлик асосида молиялаштирилади ёки даражасига қараб совринлар (50.000 сўмдан 500.000 сўмгача) берилади.
Ҳар қандай фикр яшаш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, Ўзингиздаги ажойиб фикрларни қурбон бўлишига йўл қўйманг!!!
Марҳамат бекор тургандан кўра, бекор ишлашга ҳаракат қилинг! Натижасига биз кафолат берамиз...