КУТИЛМАГАН МАКТУБ


   

ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР!

«ELMADAD» ташкилоти фарзандингиз учун «КУТИЛМАГАН МАКТУБ» лойиҳасини амалга оширмоқда.

Биз Сизга болажонлар учун мактуб буюртма қилишни таклиф қиламиз!

(Фарзандингиз, ука ёки синглингиз, жиянингиз - 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болажонлар)

Мактуб боланинг туғилган куни ёки бошқа ўзгача кунда у учун ажойиб ва ноодатий совға бўла олади.

Сиз ҳам анкетада келтирилган саволларга жавоб бериш орқали бу ажойиб, бетакрор лойиҳада иштирок этишингиз мумкин.

Лойиҳамиз мақсади – боланинг имкониятларини очиб бериш, уни ўраб турган атрофидаги оламда ўз ўрнини топишга кўмаклашишдан иборат.

Шахсан боланинг номига ёзилган мактуб унинг кайфиятини кўтаради ва тарбиявий аҳамиятга молик бўлади.

Олинган жавоблар ёрдамида боланинг

– қизиқиши,

– ўзига бўлган ишончини ортишига хизмат қилувчи,

– яқинларига бўлган ижобий муносабатни мустаҳкамловчи,

– салбий одатларини йўқотишга сабаб бўлувчи

мотивацион хабар ШАХСАН бола учун тайёрланиб, ташкилотимиз томонидан почта орқали Сиз кўрсатган манзилга юборилади.

Биз ҳар бир болага алоҳида ва махсус мактуб ёзамиз, шунинг учун хат самимийлиги билан ажралиб туради. Мактуб мазмуни бола ҳақида ёзган маълумотларингизга боғлиқ бўлади. Бола ҳақида қанча тўлиқроқ маълумот ёзсангиз, мактуб ҳам шунчали оригинал кўринишга эга бўлади. Сиз ёзиб қолдирган барча маълумотлар хатдан жой олади. Ишонинг, мактубни олган ҳар бир бола ҳайратдан лол қолади.

Мактубларни ёзишда биз ҳар бир мактубга муҳаббат ва меҳр билан ҳамда кичик дўстимиз қаршисида жиддий масъулият билан ёндошамиз.

Мактуб болалар ёзувчилари томонидан ёзилади ва унинг дизайни устида мутахассис дизайнерларимиз ишлашади.

Мактубимизни олган болажон талайгина ижобий ҳиссиётларга эга бўлишига ишончимиз комил, чунки ҳар бир мактуб болажонлар учун алоҳида эътибор ва меҳр билан ёзилади.

Ноодатий ва кутилмаган сюрприз билан болажонларни хурсанд қилинг!

Стандарт мактуб баҳоси – 50 000 сўм, болажонлар қувончи эса баҳосиз!

(тўлов click тизими орқали амалга оширилади)