КОМПЛЕКС ЛОЙИҲАЛАР ҲАҚИДА

ELMADAD ташкилотининг навбатдаги лойиҳаси ўз номидан кўриниб турибдики, комплекс масалаларни қамраб олади. Ушбу лойиҳанинг ўзига хос жиҳати шундаки, иқтисодий, сиёсий, ижтимой ва бошқа соҳалардаги муаммолар ечими кенг қамровда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунда танланган масаланинг асл моҳиятини таҳлил қилиш учун барча унга тегишли томонлар алоҳида ўрганилади ва оптимал ечим таклиф этилади. Қадамлар лойиҳасида асосан шахсий камолотга урғу берган бўлсак, комплекс лойиҳаларда жамоавий ҳаракатлар дастури, инвестицион режалар, ҳудудларни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга оид масалалар эса умумлашган ҳолда мисли кўрилмаган даражада ўрганилади. Маълумки, олдинги лойиҳаларимизда халқ манфаатларини ўйлаб ҳукумат тизимидаги айрим ходимларнинг фаолиятини кескин танқид қилишга мажбур бўлдик. Сир эмаски, ўз лавозимида халқ ва давлат ривожи учун қандай эзгу ишларни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлмаган раҳбарлар кўпчиликни ташкил этади. Танқидларимиз асосли бўлишини инобатга олган ҳолда жамиятдаги муаммоларни комплекс ҳолда ҳал этишга эътибор қаратишимиз лозимлигини англадик. Керак бўлса, ҳар бир вилоятнинг шароитларини ўрганган ҳолда ушбу ҳудудни ривожлантиришга оид ўз таклифларимизни беришга тайёрмиз. Ушбу лойиҳанинг долзарблиги шундаки, келажакда тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятидаги инсонларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, ҳукумат тизимида ишлаётган ходимларнинг иш самарадорлигини оширишга ва оддий одамларимизнинг юзага келган муаммога нисбатан оптимал ечим топишларига хизмат қилади. Давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳаларда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Лекин бундай ислоҳотларни жойларда ўз самарасини намоён этиши учун халқимиз кадр масаласида қийналаётгани ҳам ҳақиқат саналади. Керакли нарсани ўрганишга чанқоқ юртдошларимиз борлигини унутмаслигимиз лозим. Шундай экан, миллий мафкурага асосланиб бирлашишимизни ҳаётни ўзи тақозо этмоқда. Агар берилган имкониятларга муносиб жавоб қайтармасак, келажакда қатор муаммолар гирдобида қолишимиз аниқ бўлиб қолади. Комплекс лойиҳалар доирасида бугунги кунгача кўпчиликка маълум бўлмаган давлат ва халқ ўртасидаги масалалар ошкор этилади. Бир томондан қараганда биз бошлаётган лойиҳа қайсидир гуруҳ ёки шахсларнинг манфаатларига зид бўлиши мумкин. Нима бўлишдан қатъий назар, ҳеч қандай манфаат халқ манфаатларидан устун бўла олмайди. Маърифий йўл орқали барча муаммоларни ҳал қилишни мақсад қилганмиз. Албатта бунинг учун аввало Яратгандан донолик ва меҳнатсевар ҳамда олийжаноб халқимиздан бизни ушбу йўналишда қўллашини сўраб қоламиз. Кам таъминланган оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонлар орамизда борлигини чин қалбимиздан ҳис этсак, ўйлаб туришга ва иккиланишга асло ҳаққимиз йўқлигини англаймиз. Қанчалик тез ҳаракат қилсак, жойларда шунчалик инсонларнинг оғирини енгил қилган бўламиз. Хулоса чиқариш ҳар кимнинг виждонига ҳавола.

{{step.title}}


Комментариянгиз қабул қилинди. Комментария админ модерациясидан ўтгандан кейин чоп қилинади.
{{comment.username}} | {{comment.date}}

Комментарии: