БИЗНЕС РЕЖА ИШЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР


- Корхона рўйхатдан ўтган гувоҳнома ва устав нусхаси.

- Корхона банк реквизитлари тўғрисида маълумотлар
(адрес, телефон, мурожаатни қабул қилувчи шахс ва бошқа маълумотлар)

- Корхона сўнгги 2 йил мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисида қисқача маълумот.

- Корхона сўнгги 2 йиллик молиявий натижаси ва баланси.

- Корхона гаровга қўяётган машина, бино ва бошқа қимматли буюмлар баҳолаш ҳужжатлари.

- Корхонанинг кредит маблағини олиш мақсади (кредит маблағи эвазига нима олинади, кредит маблағини олгандан кейин қайси фаолият билан шуғулланмоқчи ва бошқа маълумотлар)

- Корхона оладиган кредит маблағи йили, устама фоизи, қайтаришдаги банк билан келишилган имтиёзли муддат ва бошқа маълумотлар.

- Корхона кредит маблағини олгандан кейин шуғулланмоқчи бўлган фаолияти ҳақида тушунчага эга бўлса ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизматлар учун кетадиган хом ашё ва бошқа харажатлар тўғрисида маълумот.

- Корхона кредит маблағини олгандан кейин шуғулланмоқчи бўлган фаолияти бозори анализлари (корхона жойлашган ҳудудга яқин камида 3 та туманда шунга ухшаш ускуна ёки хизмат жорий қилинганлиги, ушбу маҳсулот ёки хизматга корхона жойлашган ҳудудда қандай талаб мавжудлиги ҳақида маълумотлар, ушбу ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизматни корхона 1 кунда ёки 1 ойда амалга ошириш имконияти) маълумотлари.

- Корхона кредит маблағини олгандан кейин корхонада яратиладиган ишчи ўрни, ишчиларга белгиланган ойлик маошлари тўғрисида маълумотлар (корхона ҳисобчиси билан келишилган ҳолда маълумот тайёрланади)

 Маълумот учун тел:
                                         +998 94 905 04 70
                                         +998 71 281 42 33
 

 Намунавий бизнез режа
 Юклаб олиш